Линклар

Трамп Исроил-Фаластин тинчлик келишуви учун “қўлдан келганини қилишни” ваъда берди


Трамп Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан.

Ғарбий соҳилга қилган ташрифи давомида АҚШ президенти Дональд Трамп “Исроил ва фаластинликлар ўртасида тинчлик келишувига эришиш учун қўлдан келган барча ишни қилажагини” билдирди.

"Президент Аббос бу мақсадга эришиш учун астойдил ишлашини билдирди¸ Бош вазир Нетаняҳу ҳам айни нарсани ваъда қилди. Мен бу раҳбарлар билан давомли тинчлик ўрнатиш йўлида ишлашга ҳозирман¸ деди Оқ уй раҳбари 23 май кунги музокаралардан сўнг.

АҚШ президенти сифатида илк хориж сафарини 19 май куни Саудия Арабистонидан бошлаган Дональд Трамп 21-23 май кунлари Яқин Шарқ тинчлик жараëнини боши берк кўчадан чиқариш ниятида Исроил ва Фаластин ҳудудига сафар қилмқода.

XS
SM
MD
LG