Линклар

“Ислом давлати” террор гуруҳи ўз аъзоларининг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлади. Бундай тақиқнинг¸ ижтимоий тармоқ орқали жангарилар турган жойни аниқлаш эҳтимоли баландлигидан келиб чиқиб киритилгани айтилмоқда.

Европа Иттифоқи полиция хизматига кўра¸ ҳозирда “Ислом давлати” Интернет орқали ўз ғояларини тарқатиш мақсадида ўз ижтимоий тармоғини яратиш устида ишламоқда.

Европа мутахассислари¸ ижтимоий тармоқлардаги олти тилдаги икки мингдан ошиқ экстремистик руҳдаги материаллар йўқ қилинганини билдирди.

Мутахассислар¸ ижтимоий тармоқлар "Исломий давлат" ва бошқа террор гуруҳларининг ўз сафига янги аъзоларни жалб қилишда асосий воситасига айланганини айтади.

XS
SM
MD
LG