Линклар

Ўзбекистон ва Беларус прокуратуралари ҳамкорлик келишуви имзолади


Ўзбекистон ва Беларус прокуратураси ўзаро ҳамкорлик келишувини имзолади. Сурат Беларус бош прокуратураси расмий сайтидан олинди.

Ўзбекистон ва Беларус республикалари бош прокуратуралари 23 май куни Тошкентда ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзолади¸ деб хабар берди Беларус прокуратураси матбуот хизмати.

Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий сайти бу хабар эълон қилинган кунда ишламади.

Беларус томони хабарига кўра¸ келишув икки давлат бош прокурорлари Ихтиëр Абдуллаев ва Александр Конюк учрашувидан сўнг имзоланган.

Айтилишича¸ Тошкент келишуви¸ икки давлат прокуратура тизимлари ўртасида террорчилик¸ коррупция¸ қурол ва наркотиклар контрабандаси¸ ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик¸ хусусан¸ ахборот алмашишни кучайтиришни кўзда тутади.

XS
SM
MD
LG