Линклар

Ўзбек спортчилари Ислом бирдамлиги ўйинларидан 63 медал билан қайтди


Озайбайжон пойтахти Боку шаҳрида 16 майдан 22 майгача бўлиб ўтган IV Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 57 мамлакат орасида тўртинчи ўринни эгаллади. Бу халқаро мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 63 та медални қўлга киритдилар.

Ўзбекистон терма жамоаси қозонилган медаллар сони бўйича Туркия (195 медал), Озарбайжон (162 медал) ва Эрон (98 медал) жамоаларидангина ортда қолган, холос.

Ислом бирдамлик ўйинлари расмий сайти маълумотларига кўра, ўзбек спортчилари Бокуда 15 та олтин, 17 та кумуш ва 31 та бронза медални қўлга киритганлар.

XS
SM
MD
LG