Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 01:39

Британияда террор хавфининг энг юқорида даражаси эълон қилинди


Манчестер марказидаги қуролли полициячи, 2017 йил 23 майи.

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатда террор хавфининг энг юқори даражаси эълон қилинганини билдирди. Бу эса ҳужум муқаррар бўлиши мумкинлигини англатади. Бир кун аввал Манчестердаги концертда худкуш шахс террор хуружи содир этган, бунинг оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 59 киши жароҳатланганди.

“Ислом давлати” гуруҳи Манчестердаги портлаш ўз хайрихоҳи томонидан амалга оширилганини иддао қилган бўлса-да, 23 май оқшомида бош вазир Мэй ҳужум ижрочиси Салмон Абедий кўламлироқ тармоқ аъзоси бўлиши мумкинлигини билдирди. Британия бош вазири ҳужумчи Абедий Британияда туғилиб, ўсганини қўшимча қилди.

Портлашдан сўнг Британия расмийлари фавқулодда вазиятлардаги хатти-ҳаракат режаси – Temperer амалиётини бошладилар. Бу тартибга кўра, жамоат жойларида полициячиларга аскарлар ҳам тартиб сақлашда ёрдам берадилар.

XS
SM
MD
LG