Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:01

Трамп Россия билан муҳтамал алоқаларга оид иш бўйича адвокат ёллади


АҚШ президенти Доналд Трамп.

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳуқуқий масалалар бўйича эски маслаҳатчиси Марк Касовицни сайловолди кампаниясида Россия билан эҳтимолий алоқаларга оид масалаларда ўз адвокати этиб тайинлади. Бу ҳақда АҚШнинг Fox Business News ва ABC телеканаллари хабар қилди.

Касовиц Трамп манфаатларини 15 йил мобайнида ҳимоя қилиб келган, бироқ у жиноий ишлар бўйича ҳимоячи ўлароқ машҳур эмас. Сайловолди кампанияси чоғида Касовиц New York Times (NYT) газетасидан Трампни шилқимликда айблаган аёллар ҳақидаги мақоласини қайтиб олиш, акс ҳолда нашрни судга бериш билан таҳдид қилган. New York Times бу мақолани қайтиб олмаган.

Касовиц Трамп Университетидаги эҳтимолий товламачиликларга оид иш бўйича ҳам ҳимоячи вазифасини бажарган.

XS
SM
MD
LG