Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:11

Анқара тожик паспорти билан Сурияга ўтиб кетмоқчи бўлган қирғизистонликни Душанбега топширди


Туркия махсус хизматлари тожикистонлик ҳамкасбларига Тожикистон паспортига эга бўлган ҳамда экстремистик фаолият билан шуғулланган қирғизистонликни топширишди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, шу йилнинг 12 май куни Туркия-Сурия чегарасидан ўтишга ҳаракат чоғида Қирғизистон ватандоши Ҳусанбой Қобилжон ўғли қўлга олинган. У Тожикистон ватандоши Ғаюров Ҳидоятулло Давлатович номига берилган паспортдан фойдаланган, Сурияга эса “Ислом давлати” террор ташкилоти сафига қўшилиш учун кетаётган бўлган.

Туркиялик тартиб посбонлари уни Истанбул-Душанбе рейси орқали Тожикистонга юборганлар.

Қўшимча тезкор-қидирув тадбирлари чоғида қирғизистонлик Ҳусанбой Қобилжон ўғлининг 1994 йилдан туғилгани, ўзбек миллатига мансублиги, Ўш вилоятидаги Ўзган шаҳрининг Ором кўчасида яшагани аниқланган.

Тожикистон ИИВ матбуот хизмати мазкур иш бўйича тергов давом этаётганини қайд қилади.

XS
SM
MD
LG