Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 01:35

Ўзбекистонлик аёл Петербургда янги туғилган чақалоғини сотганликда гумонланмоқда


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон ватандоши бўлган аёл Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида тожикистонлик эр-хотинга ўз чақалоғини 11,5 минг рублга сотганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Петербург шаҳри бўйича тергов бошқармаси маълумот тарқатди.

Хабарномага кўра, 2016 йил ёзида ўзбекистонлик аёл Тожикистон ватандоши бўлган эр-хотин билан келишиб, кузда туғиладиган боласини уларга берадиган бўлган. 2016 йил октябрида у Бухарест кўчасидаги уйлардан бирида эр-хотинга чақалоқ ўғлини топширган. 2017 йил январида эса гумонланувчи бу кишилардан мукофот ўлароқ 11,5 минг рубл олган.

Ҳодиса юзасидан “одам савдоси” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Петербург тергов бошқармаси маълумотига кўра, ҳозирда гумонланувчини ҳибсга олиш ва унга айблов билдириш масаласи ҳал қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG