Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:25

Битирувчиларга битирув кечалари ўтказиш бу йил ҳам тақиқланди


Бугун Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда битирувчиларга хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналарда банкет ва битирув кечалари ташкил этиш, имтиҳонларни ўтказиш ва ўқитувчиларга совға сотиб олиш пул йиғиш қатъиян тақиқлаб қўйилди. Бу тақиқ Халқ таълими вазирнинг шу йил 28 апрелдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2016-2017 ўқув йилини якунлаш ва "Хайр мактаб - салом коллеж" тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги 135-сонли буйруғида акс этган.

Ўқув йили тугаши муносабати билан байрам тадбирини “сўнгги қўнғироқ”дан сўнгмактаб биносининг ўзида ўқитувчилар назорати остида ўтказиш кўзда тутилган.

Халқ таълими вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил Ўзбекистонда умумтаълим мактабларини 467 минг нафар ўқувчи битиради. Дастлабки маълумотларга кўра, бу битирувчилардан тақрибан 45 минги лицейларда ўқишларини давом эттирадилар, қолганлари эса касб-ҳунар коллежларига кетадилар.

XS
SM
MD
LG