Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 01:26

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси давлат тасарруфидаги меҳмонхона, соғломлаштириш лагерлари, дам олиш масканлари, ошхоналар ва бошқа муассасаларни хусусийлаштиришга оид қарорни эълон қилди.

Lex.uz порталида ёйинланган “Давлат мулки объектларини самарали бошқаришни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарорида жами 106 та муассасани сотиш кўзда тутилган. Сотиладиган объектлар орасида меҳмонхоналар, ошхоналар, дўкон ва универмаглар бор.

Шунингдек, 117 объект давлат мулки объектларини оператив бошқариш ҳуқуқи билан берилиши қайд этилган. Улар орасида ётоқхоналар, дам олиш масканлари, соғломлаштириш лагерлари ва бошқа объектларбор.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига бир ой муддат ичида давлат мулки объектларини баҳолаш ва сотувга қўйиш топширилган.

XS
SM
MD
LG