Линклар

НАТО “Ислом давлати”га қарши халқаро коалицияга қўшилмоқчи


НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг НАТОга аъзо 28 давлат раҳбарларининг бугунги Брюссель йиғини арафасида аъзо давлатлар “Ислом давлати” экстремистик гуруҳига қарши халқаро коалицияга қўшилиш юзасидан келишувга эришишини билдирди.

- Бу НАТОнинг террорчиликка қарши кураш борасида қарори қатъий эканидан берилган яна бир кучли мужда бўлади¸ деди Столтенберг.

Столтенбергнинг айтишича¸ АҚШ президенти Дональд Трамп биринчи бор иштирок этаëтган бугунги саммитда эришиладиган келишув¸ НАТОнинг Сурия ва Ироқдаги жангавор амалиëтларга қўшилишини англатмайди.

НАТОга аъзо 28 давлат АҚШ етакчилигида “Ислом давлати” гуруҳини йўқ қилиш учун тузилган 68 давлатдан иборат халқаро коалицияга қўшилган¸ аммо Вашингтон босимига қарамай¸ НАТО ҳарбий иттифоқ сифатида бу жараëнга қўшилмай келаëтган эди.

Франция¸ Германия ва Италия каби НАТО аъзолари ҳарбий иттифоқни узоқ муддатлик қуруқлик урушига тортмаслик ва араб давлатлари билан муносабатларни бузмаслик тарафдори бўлиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG