Линклар

Россия ҳарбийларининг билдиришича¸ Тожикистонга юборилган “Искандар-М” русумидаги ракеталар бу ерда ўтказиладиган “Душанбе- Аксилтеррор 2017” деб номланган ҳарбий машғулотларда иштирок этади.

Бу Марказий Осиë ҳудудига Россия томонидан мазкур ракеталарнинг биринчи марта юборилишидир.

30 май ва 1 июнь кунлари ўтказиладиган ҳарбий машғулотлар МДҲ қошидаги аксилтеррор маркази томонидан уюштирилган.

Россия ҳарбий қўмондонлари¸ Душанбе машғулотларида қатнашиш учун жанубий Урал ва Новосибирск базаларидан СУ-24М қирувчи учқичлари¸ МИ-8 ва МИ-24 ҳарбий вертолëтлари ҳам жўнатилганини билдирди.

Москва етакчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо Тожикистонда Россиянинг 7000 қўшини жойлашган.

XS
SM
MD
LG