Линклар

19 декабр 2017, Тошкент вақти: 03:13

Президент ишсиз аҳолини ишлаб чиқаришга жалб қилувчи қарорни имзолади


Президент Шавкат Мирзиëев 25 май куни "“Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида фармон чиқарди.

ЎзА агентлигида чоп этилган бу фармондан кўзланган мақсад¸ "касаначиликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш, иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқаришга жалб этиш, саноат корхоналари билан касаначилик ўртасида кооперацияни кенгайтириш"дир.

Бу фармон ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари¸ собиқ Молия вазири Рустам Азимов зиммасига юкланди.

Мазкур фармон¸ президентнинг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонидан бир кун ўтиб эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG