Линклар

Хусусий ташкилотларга ватандошларни ишга жойлаштириш ҳуқуқи берилади


Ўзбекистондаги хусусий муассасаларга 2018 йил июнидан ҳақ эвазига ишга жойлаштириш хизматини кўрсатиш ҳуқуқи берилади. Бу тартиб Ўзбекистон президентининг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида акс этган.

Фармонга мувофиқ, нодавлат ташкилотлари белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш ҳуқуқига ҳам эга бўладилар.

Бундан ташқари, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари муддатли меҳнат шартномаси асосида ишчи ёллай оладилар. Бу шартномалар бир марталик ишларни бажаришга ҳам тузилиши мумкин. Бундан уч йил ичида биринчи марта ишга кираётган олийгоҳ, коллеж ва лицей битирувчилари билан тузилаётган шартномаларгина мустасно.

XS
SM
MD
LG