Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:15

Россия ва Қозоғистон Ўзбекистонга нефть транзити масаласини муҳокама қилди


Россия энергетика вазири Александр Новак Қозоғистон энергетика вазири Қанат Бўзумбаев билан рус нефтини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш масаласини муҳокама қилди. Россия Россия Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, икки вазир учрашуви 25 май куни Вена шаҳрида бўлиб ўтган.

Жорий йилнинг 4 апрель куниРоссия Энергетика вазирлиги “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган. Ҳужжатда Қозоғистон вакиллари иштирокида икки томонлама ишчи гуруҳ тузиш кўзда тутилганди.

Апрел ойида энергетика вазири муовини Кирилл Молодцов Россия Ўзбекистонга нефт етказиб бериш имкониятларини ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузганини билдирганди. Молодцовга кўра, ҳозирда нефтни Қозоғистон орқали етказиб беришнинг иккита эҳтимолий йўналиши ишлаб чиқилмоқда.

XS
SM
MD
LG