Линклар

ФТБ Трамп куёвининг Россия билан алоқаларини ўрганмоқда


АҚШ президенти Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер.

Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер АҚШ президенти ёрдамчиларининг Россия билан алоқаларини текшираётган Федерал тергов бюроси диққат марказига тушди, дея хабар қилади АҚШ оммавий ахборот воситалари 25 май куни.

Кушнер ўтган йил декабрида Россиянинг Қўшма Штатлардаги элчиси Сергей Кисляк ва давлатга қарашли Внешэкономбанк раҳбари Сергей Горьков (бу одам 2014 йилда АҚШнинг санкция рўйхатига киритилган) билан учрашгани туфайли терговчилар эътиборини тортди, дея хабар қилади Washington Post ва NBC News исми ошкор қилинмаган мансабдор шахслар сўзларига таянган ҳолда.

Нашрлар қайдига кўра, Доналд Трампнинг маслаҳатчиси ва Иванка Трампнинг эри Жаред Кушнерга нисбатан қизиқиш унинг бирор жиноятда гумонланаётгани ёки уни бирор-бир жиноятда айблашга ҳозирлик кўрилаётганини англатмайди.

Кушнернинг юристи Жеми Горелик ўз мижози тергов билан ҳамкорлик қилишини маълум қилди. “Жаноб Кушнер аввалроқ бу учрашувлар ҳақида ўзи билган маълумотларни конгресс билан ўртоқлашишга тайёрлигини билдирганди. Бошқа ҳар қандай текширув бўйича унга алоқага чиқишгудек бўлишса, у худди шундай йўл тутади”, деди Горелик хоним.

XS
SM
MD
LG