Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:05

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 май куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Сузук ота” мақбараси ва жомеъ масжидида бўлди. Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, мақбарада Қуръони каримдан тиловат қилинган.

“Ушбу масжид ва мақбара маънавиятимизни янада юксалтиришга, юртимизда эзгулик нурини зиёда этишга хизмат қилиши керак”, деган давлат раҳбари.

Мирзиёев бу ерда ҳунармандлар маркази ва кутубхонаси ташкил этиш лозимлигини айтган,мутасаддиларга мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берган.

Сузук отанинг асл исми Мустафоқул бўлиб, 1140 йилда таваллуд топган. У Аҳмад Яссавийнинг қизи Гавҳари Ҳуштожнинг кенжа ўғли бўлган. Болалик чоғида бобоси у кишини эркалаб “Менинг сузигим (суюклигим), хуш келдингиз!”, дегани боис атрофдагилар ҳам уни шу исм билан чақира бошлаган. Сузук ота юзлаб шогирдларга илм бериб, ҳунарга, ҳалол меҳнатга ўргатган. 1363-1364 йилларда йил буюк бобокалонимиз Амир Темур Яссавийнинг набираси Сузук ота қабри устида мақбара ва масжид бунёд эттирган.

27 май куни Ўзбекистонда Рамазон ойи бошланади.

XS
SM
MD
LG