Линклар

Бош вазир Арипов Татаристон пойтахтига келди


Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россиянинг Татаристон Республикаси пойтахтига амалий ташриф билан келди.

Бу ҳақда хабар қилган Татаристон ҳукумати сайтига кўра, “Қозон” халқаро аэропортида уни Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов кутиб олган.

Аввалроқ Россиянинг Қозон шаҳрида жума куни МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари Кенгаши ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишлари бўлиб ўтиши, унда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этиши ҳақида хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG