Линклар

OzodDayjest: Кореяда ИШИД тузоғига илинганлар озодликдан маҳрум этилди


Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги йўлланмаси асосида Жанубий Кореяга ишлагани борган бир неча ватандош диний экстремистик жиноятларда айбланиб узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди (“Даракчи”, 25 май). Исми ошкор этилмаган йигитлар Кореянинг Кимхе шаҳридаги заводларда ишлаб келган. Қайд этилишича, йигитларга Туркияда яшаган диний олим Абдулло Бухорийнинг шогирди скайп дастури орқали дарс ўтиб, уларни Сурияда жиҳод қилишга даъват этган. Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти катта терговчиси Дониёр Қамбаровга кўра, ўзбекистонлик ватандошлар “байтулмол” сифатида пул йиғиб, у маблағни террорчилик қўллаб-қувватлаш мақсадида Истанбул шаҳридаги Зайтунбурни мавзеида жойлашган “Эҳсон-илм ёрдамлашма дарнаги” номли мадраса фондига юборган. Террорчиликда айбланган йигитлар Кореядан Сурияга “ҳижрат” қилиш учун чиқиб кетаётганда қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG