Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:31

OzodDayjest: Тестдан воз кечилмаслиги билдирилди


"Ҳуррият" газетасида босилган мақола.
"Ҳуррият" газетасида босилган мақола.

Олий ўқув юртларига қабул жараёнидаги қинғирликлар боис айрим ўзбекистонликлар тест тизимидан воз кечиб, оғзаки савол-жавобга ўтишни таклиф этмоқда (“Ҳуррият”, 24 май). Кўплаб ватандошлар бу борада расмий мурожаат ҳам йўллаган. “Тест тизимининг қабул қилинишига доир ҳужжатларни кўздан кечирсангиз, биринчи омил сиз айтган ўша қинғирликлар, ноқонуний ўқишга киришларнинг олдини олиш учун жорий этилганини кўришингиз мумкин. Аммо сўнгги йиллар давомида биз ҳисобга олмаган, ҳатто кутмаган йўллар ҳам пайдо бўлдики, улар жараённи бирмунча ўзгартириб юборди. Лекин бу биз яна суҳбат, оғзаки савол-жавоб тизимига ўтишимиз керак дегани эмас” деган Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакили Барно Ражабов.

XS
SM
MD
LG