Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:54

OzodDayjest: Ихтисослаштирилган тиббий марказлар хизмат қачон арзонлашади?


"Оила даврасида" газетасида босилган мақола.

Тошкентда фаолият юритувчи Республика ихтисослаштирилган тиббий марказларда даволаниш ниҳоятда қиммат бўлиб, унча-мунча одамнинг қурби етмайди (“Оила даврасида”, 25 май). Хизмат нархи ҳатто хусусий клиникалардан ҳам баланд. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова нарх қимматлигига марказларнинг биносининг катта экани ҳамда ушбу муассасаларда профессорлар фаолият олиб бориши билан изоҳлаган. “Ана холос. Хизматларга нарх белгиланишида бинонинг катта-кичиклигининг нима аҳамияти бор? Майли, математик жиҳатдан шундайдир. Аммо бу марказлар биринчи навбатда давлатга қарашли тиббий муассаса экани нега инобатга олинмаяпти? У ҳолда, хусусий клиникадан ҳеч қандай фарқ қолмайди-ку!” дея вазир ўринбосарининг далилларига қарши далил келтиради газета.

XS
SM
MD
LG