Линклар

ОАВ: Трампнинг куёви Россия элчиси билан Москва ва Вашингтон ўртасида махфий мулоқот канали ўрнатиш масаласини муҳокама қилган


АҚШ президенти Доналд Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кисляк билан алоқаларини яшириб келган.

Кушнер ва Кисляк АҚШ ва Москва ўртасида махфий алоқа канали ўрнатишни ҳам мухокама қилган.

Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар қилди.

Агентликка кўра, Кушнер ва Кисляк Трампнинг 2016 йилги кампанияси пайти ва ундан кейин ҳам тўзаро мулоқот қилишган.

Рейтер еттита жорий ва собиқ америкалик мулозимларга таянган холда Кушнер Кисляк билан камида учта мулоқотини яширган дея хабар қилди.

Шулардан иккитасини Кушнер 2016 йилнинг апрел ва ноябр ойларида ўтказган.

Washington Post ва New York Times газеталари ҳам Сергей Кисляк Трампнинг куёви билан Москва ва Вашингтон орасида махфий мулоқот канали ўрнатиш масаласини мухокама этгани ҳақда хабар қилди.

XS
SM
MD
LG