Линклар

Ўзбекистонда тақиқланган 34 та онлайн ўйин номи эълон қилинди


Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги мамлакат ҳудудида Вазилар Маҳкамаси қарори билан тақиқланган компютердаги ўйинлар рўйхатини эълон қилди.

Агентликка кўра, Ахборот ва оммавий коммуникация воситалари бўйича Эксперт комиссиясининг шу йил 25 январда тасдиқлаган баённомаси асосида Postal 2, Phantasmagoria, Grand Theft Auto: San Andreas, Carmageddon, Mass effect, Dead space, Naughty bear, Mafia II, Call of duty: Black ops, Kane and Leanch 2: Dog days, Castlevania: Lords of Shadow, Dead Rising, Manhunt, Mortal Kombat X, Dead by Daylight, Bone Town, Sex Villa 2, Shadow Warrior каби жами 34 та онлайн ўйинни мамлакат ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, сотиш ёки прокатга бериш тақиқланган.

Агентлик эълонида Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарори билан тасдиқланган "Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ (Электрон ҳисоблагич машиналар) учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайрёлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низом" ҳамда Лицензиатлар билан тузилган битим шартлари келтирилган.

Битимнинг 3-бандида, жумладан, лицензиатларнинг мамлакат ҳудудида "... зўравонлик, порнография, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқароликни... Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатишни ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий бойликларини бузиб кўрсатилишини тарғиб қилувчи ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотишга йўл қўймасликни таъминлаши" шарт қилинган.

XS
SM
MD
LG