Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 22:47

Эрон оятуллоси Саудия Арабистони етакчиларини "аҳмоқлар" деб атади


Эрон Олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Ҳоманаий Саудия Арабистони етакчиларини АҚШ нинг янги раҳбари билан ўзаро муносабатлари учун "аҳмоқлар" деб атади.

Оятуллоҳ Али Ҳоманаий фикрича, бундай муносабатлар қиролликни "муқаррар мағлубият"га олиб боради.

27 март кунги баёнотида Эрон олий раҳнамоси Саудия қироллигини АҚШ учун "соғин сигир"га айланган, деб танқид қилди.

Унинг бу баёноти президент Доналд Трампнинг Саудияга сафари вақтида қироллик ва АҚШ ўртасида мудофаа ва қурол савдоси бўйича 110 миллиард долларлик шартнома имзоланганидан сўнг янгради.

Fars агентлиги хабарига кўра, Оятуллоҳ қиролликни "Улар Ислом душманлари дўстлигига пул билан эришиш мумкин, деб ишонган аҳмоқлардир. Улар аслида Ислом душманлари томон интилмоқда, ваҳоланки айни пайтда, Баҳрайн ва Яман каби мусулмонлар мамлакатлардан юз ўгирмоқдалар", деган.

Ҳоманаийнинг бу баёноти янграган бир кезда қайта сайланган президент Ҳасан Рухоний Қатар президенти билан телефонда мулоқот қилиб, Эроннинг Форс кўрфазидаги араб давлатлар билан муносабатларини яхшилашини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG