Линклар

Манчестер портлашидан сўнг хавфсизлик кучлари 23 минг кишини кузатувга олди


Британия полицияси Манчестердаги қонли ҳужумларга алоқадорликда гумон қилинган 25 яшар шахсни қўлга олди.

Бу ҳақда Манчестер полицияси раҳбари 28 май куни Twitter саҳифасида маълум қилди.

Шу тариқа ҳужумга алоқадорликда гумон қилиниб, ушланган шахслар сони 11 кишига етди. Бу шахслар худкуш эканига ишонилган Салмон Абедийга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Айни пайтда, Британия хавфсизлик кучлари Абедига шериклик қилган жиноятчиларнинг асосий қисми ҳануз яшириниб юрганини тахмин қилмоқда.

22 май куни Манчестер Арена концерт залида уюштирилган террор ҳужуми оқибатида 22 киши ўлди, 60га яқини жароҳатланди. Жароҳатланганлардан 23 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Хавфсизлик кучлари жиноятчиларни топиш учун мамлакат бўйлаб 3 минг кишини экстремист сифатида, яна 20 минг атрофидаги кишини қизиқиш уйғотган шахс сифатида кузатувга олди.

XS
SM
MD
LG