Линклар

Мосулда Ироқ ҳарбийлари жангари снайпер ва худкушлар қаршилигига дуч келмоқда


АҚШ кўмагида ғарбий Мосулнинг сўнгги мавзеларини "Ислом давлати" экстремист гуруҳидан озод қилаётган Ироқ кучлари қаттиқ қаршиликка дуч келмоқда.

Ироқ ҳарбий раҳбариятининг билдиришича, қўшинлар кенг кўламдаги кенг ҳарбий амалиётни бошлаган.

Асосшиэйтед пресс агентлигининг хабар қилишича, экстремист жангарилар гуруҳининг снайперлари ва худкушлари Ироқ армияси ҳаракатини секинлаштирмоқда.

Ҳозирча икки томондан берилаётган талафотлар ҳақида бирор маълумот берилмади.

Ғарбий Мосул - "Ислом давлати" экстремист гуруҳининг Ироқдаги сўнгги таянч нуқтасидир.

Бу ҳужумлар олдидан Ироқ армияси аҳолини экстермистлар назорати остида қолаётган ҳудудларни тарк этишга чақириб, варақа тарқатди.

Сўнгги кузатувларга кўра, жангарилари 200 мингга яқин мосулликни ўз назорати остидаги ҳудудда гаровда ушлаб турибди.

XS
SM
MD
LG