Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:23

"Ансар ал-Шариа" террор гуруҳи тарқаб кетди


Бенғозидаги АҚШ консулхонаси олдида ёндирилган машина.

"Ансар ал-Шариа" террор гуруҳи ўз-ўзини тарқатиб юборганини эълон қилди. Вашингтон мазкур гуруҳни 2011 йилнинг 11 сентябрида Ливиянинг Бенғози шаҳридаги АҚШ консуллигига ҳужум қилганликда айблаб келаётган эди. Мазкур ҳужум оқибатида АҚШнинг Ливиядаги элчиси ва уч америкалик ҳалок бўлган.

Хабарда айтилишича, гуруҳ 28 майга ўтар кечаси тарқатб кетганини расман эълон қилди. Бунга Бенғози порти яқинидаги жангларда гуруҳнинг жуда кўп аъзоси ҳалок бўлгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Шунингдек, қуролни ташлагиси келмаган жанггарилар “Ислом давлати” гуруҳига қўшилиши ҳам маълум қилинди.

"Ансар ал-Шариа" БМТ ва АҚШ томонидан террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган. "Ансар ал-Шариа"раҳбари Муҳаммад Асахави 2014 йил якунида отиб ўлдирилган эди.

XS
SM
MD
LG