Линклар

Ўзбекистон президенти сентябрда АҚШга боришни режалаштирмоқда


Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев сентябрда АҚШга расмий ташриф билан боришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда «Кун» нашри президент матбуот хизматидаги манбага таянган ҳолда 28 май куни хабар тарқатди.

Шавкат Мирзиёев 21 май куни Ар-Риёдда араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити доирасида АҚШ президенти Доналд Трамп билан илк марта учрашиб, ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришга боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашгани хабар қилинган эди.

Нашрнинг ўз манбасига таяниб ёзишича: “Айнан шу учрашув вақтида бўлажак ташриф бўйича келишиб олинган бўлиши мумкин”.

XS
SM
MD
LG