Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 13:09

Манчестерда яна 2 киши террорчиликда гумонланиб қўлга олинди


Салмон Абедий.

Манчестердаги портлашларга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинганлар сони 15 кишига етди.

28 май куни Британия полицияси портлашни амалга оширган худкуш Салмон Абедий билан алоқа қилганликда шубҳаланган яна икки киши- 25 ва 19 ёшдаги йигит қўлга олинганини билдирди.

Бунгача қўлга олинганлар орасида Абедийнинг акаси Исмоил ҳам бор.

22 май куни Манчестер Арена концерт залида уюштирилган террор ҳужуми оқибатида 22 киши ўлди, 60га яқини жароҳатланди. Жароҳатланганлардан 23 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Хавфсизлик кучлари жиноятчиларни топиш учун мамлакат бўйлаб 3 минг кишини экстремист сифатида, яна 20 минг атрофидаги кишини қизиқиш уйғотган шахс сифатида кузатувга олди.

XS
SM
MD
LG