Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:21

Бугун Россия ва Франция президентлари норасмий учрашади


Эммануэль Макрон ва Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин бугун Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан Парижда учрашади.

Россия расмий манбалари Версал саройида норасмий равишда ўтувчи учрашув чоғида халқаро ва икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинишини билдирмоқда.

Учрашув доирасида Путин Россия ва Франция ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 300 йиллигига бағишланган кўргазманинг очилишида ҳам иштирок этади.

Версаль саройи нозири Гвенола Фарман Франция билан Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 300 йил тўлиши муносабати билан кўргазма тўғрисида гапираркан, бундай деди:

- Кўргазма Улуғ Петрнинг портрети билан очилади. У буйи 2 метру 4 сантиметр бўлган монархнинг бутун салобатини акс эттирган.

Макрон президентликка сайланганидан бери биринчи марта Путин билан учрашмоқда.

Макрон 7 май куни президентлик сайловининг 2-босқичида миллатчи нозод Мари Ле Пен устидан ғалаба қозонган эди.

Сайловолди тарғиботи пайтида Эммануэль Макрон Россия президенти Владимир Путин билан муносабат ўрнатишга ҳаракат қилишини, бироқ Франция ва Россия ўртасида “ягона қадриятлар ва приоритетлар” борлигига ишонмаслигини айтган эди.

XS
SM
MD
LG