Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 13:09

Ўзбекистонлик қорилар Россия шаҳарларида таровеҳ намозларини ўқимоқда


Ўзбекистонлик қориларимиз Рамазон ойи давомида Россия Федерацияси шаҳарларида мусулмонларга таровиҳ намозларида хатми Қуръон ўқиб берадилар. Шунингдек, сафар давомида улар Россия Федерацияси шаҳарларида ташкил этиладиган диний маросимларда иштирок этади.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-порталига кўра, Россия мусулмонлари диний жамияти таклифига биноан 26 май куни Чилонзор тумани бош имом-хатиби Ҳусниддин Абдукаримов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси ходими Фаррух Худойбердиев, Дин ишлари бўйича қўмита Таълим бўлими ходими Миродил Хайдаров, Шайхонтоҳур тумани "Дорус-Салом" масжид ноиб-имоми Ислом Убайдуллаев, Чилонзор тумани "Қатортол" масжиди имом-хатиби Аброр Алимов ва Яшнобод тумани "Али ибн Абу Толиб" масжиди ноиб-имоми Нурилла Мирсодиқов Москва шаҳрига сафарга отланган.

Диний идора расмий веб-порталига кўра ўзбекистонлик қорилар олдинги йилларда ҳам Рамазон ойида таровиҳ намозларини ўқиб бериш учун Россия Федерациясига сафар қилган.

XS
SM
MD
LG