Линклар

Шимолий Корея навбатдаги ракета синовини ўтказди


Шимолий Корея яна бир ракета синовини, тахмин қилинишича, баллистик ракета синовини ўтказди. Бу ҳақда Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўшма қўмитасига таяниб, Рейтер агентлиги хабар қилди.

Ҳарбийларга кўра, Шимолий Кореянинг шарқий соҳилидаги Вонсан шаҳри атрофидан отилган ракета денгизнинг мутлақ Японияга тегишли иқтисодий ҳудудга тушган.

Шимолий Корея ракета синовини ўтказгани муносабати билан Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин мамлакат миллий хавфсизлик кенгаши мажлисини чақиришга фармойиш берди.

Япония КХДР ҳаракатларидан кескин норозилик билдирди ва Пхеньяннинг ҳаракатларини БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларининг ошкора бузилиши, деб баҳолади.

28 май куни Шимолий Корея ҳаво ҳужумидан ҳимоянинг янги типдаги системаси синовдан ўтказилгани тўғрисида баёнот берди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп Шимолий Корея ракета синовларини кўпайтираётганидан бир неча бор ташвиш билдирган.

Куни кеча ахборот воситаларида АҚШ “Нимиц” авиаташир кемаси етакчилигидаги учинчи зарбдор гуруҳни Шимолий Кореянинг ракета дастурини жиловлаш учун Тинч океанининг ғарбий қисмига йўналтираётгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.

XS
SM
MD
LG