Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:53

Тожикистон компанияси автобус қатновини қайта тиклаш учун Тошкентдан жавоб кутмоқда


Душанбе шаҳридаги автовокзал.
Душанбе шаҳридаги автовокзал.

Asian Express Terminal компанияси Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида автобус қатновини тиклаш борасидаги таклиф юзасидан Тошкентдан жавоб кутмоқда. Бу ҳақда компания вакили Алижон Валиев баёнот берди.

Валиевнинг айтишича, автобус қатновини тиклаш борасидаги масала Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси вакиллари билан муҳокама қилинган. Ижобий жавоб бўлган тақдирда шу йилнинг куз ойларида Asian Express Terminal компаниясининг автобуслари Душанбе-Тошкент-Душанбе, Душанбе-Самарқанд-Душанбе ва Душанбе-Бухоро-Душанбе йўналишлари бўйича қатнай бошлайди.

Валиевнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон билан автобус қатновларининг тикланиши Тожикистон фуқароларининг Россияга боришини енгиллаштиради. Чунки, бугунги кунда компания автобуслари Россияга Қирғизистон орқали боради. Ўзбекистон билан автобус алоқаси тикланганидан сўнг, Россияга борувчи йўловчилар сони кўпаяди, дейди суҳбатдош.

2017 йилнинг 11 апрель куни сўнгги 25 йилда Душанбе аэропортига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли самолёт қўнди. 10 февраль куни Тожикистоннинг «Сомон Эйр» авиакомпанияси самолёти Тошкентга синов тариқасида парвоз қилган эди.

Вазиятни ўрганган томонлар, ҳозирча Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар фақат “Ўзбекистон ҳаво йўллари” орқали амалга оширилишига келишиб олдилар.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги автобус қатновлари ва самолёт парвозлари Тожикистонда фуқаролар уруши бошланган кейин, 1992 йилда тўхтатилган эди.

XS
SM
MD
LG