Линклар

Петербургда 33 яшар ўзбекистонликка номаълум шахс ўқ узди


Озодлик архивидан

Санкт-Петербург шаҳри марказида номаълум шахс ўзбекистонликка ўқ отар қуролдан ўқ узди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Центральний район бўйича бошқармасига таяниб, риафан.ру сайти хабар қилди.

Маълум бўлишича, жума куни соат 03.12 да полицияга шаҳарнинг Восстание кўчасида турган икки машинадан ўқ овозлари эшитилгани тўғрисида хабар келиб тушган. Ўша куниёқ Мариинская касалхонасидан Ўзбекистон фуқароси, 1984 йилда туғилган Далёр Т. ёрдам сўраб мурожаат қилгани тўғрисида полицияга хабар қилинган.

Далёрнинг сўзларига кўра, Восстание майдонида ёши 25-26 лардагиномаълум шахс унга қараб ўқ узган. Ҳужум қилган шахснинг эгнида қизил кўйлак ва камуфляж рангида шортик бўлган.

Воқеанинг барча тафсилотлари ўрганилаётгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG