Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:25

Ўзбекистон ҳукумати ҳокимларга уй қуриб бериш бўйича низомни тасдиқлади


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 19 май куни 299-сонли қарор билан вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларига давлат ҳисобидан хизмат уйлари қуриб бериш бўйича низомни тасдиқлади. Бу ҳақда 29 май куни ўзбек матбуоти хабар тарқатди.

Озодлик радиоси ўтган йили, президент Шавкат Мирзиёев 2016 йилниннг 22 декабрида 2017-2018 йилларда ижро ҳокимияти ва жой-жойлардаги давлат тузилмалари раҳбарлари учун махсус хизмат уйлари қуриш тўғрисидаги қарорни имзолагини тўғрисида хабар берган эди.

Мазкур қарорга биноан Қорақалпоғистон вазирлар кенгаши аъзолари, вилоят ҳокимлари, давлат идораларининг вилоятлардаги бўлинмалари раҳбарлари учун 6 сотих участкаси бор бир қаватли 5 хонали уйлар барпо этилади.

Туман ва шаҳар ҳокимлари, давлат идораларининг туман ва шаҳарлардаги бўлинмалари раҳбарлари учун 4 сотих участкаси бор икки қаватли тўрт хонали уйлар қурилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, умумий қиймати 312 миллиард 400 миллион сўм бўлган жами 1682 та уй қурилади

Амалдорлар ўз лавозимидан кетгандан кейин хизмат уй-жойларини бўшатиши лозим.

XS
SM
MD
LG