Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:16

Нидерландия Украина билан ассоциация тўғрисидаги битимни тасдиқлади


Европа Иттифоқи байроғи фонида украин қизалоғи.

Нидерландия сенати Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ассоциация тўғрисидаги шартномани тасдиқлади.

Мазкур ҳужжат Нидерландия қироли томонидан имзолангач, тасдиқ учун Брюсселга топширилади.

Нидераландия шу кунгача Европа Иттифоқида Украина билан ассоциацияга розилик бермай келаётган ягона давлат бўлиб қолаётган эди.

2016 йилнинг апрелида ўтказилган референдумда қатнашган нидерландияликларнинг 61 фоизи мазкур ҳужжатнинг қабул қилинишига қарши овоз берган. Аммо жорий йил февралида Нидерландия парламентининг қуйи палатаси шартномани ратификация қилган эди.

XS
SM
MD
LG