Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:16

Чехия суди рус хакерини экстрадиция қилишга рухсат берди


Евгений Никулин Прагадаги Панкрац қамоқхонасида сақланмоқда.

Чехия пойтахти Прагада суд россиялик хакер Евгений Никулинни экстрадиция қилиш бўйича ишни кўриб чиқди.

-Прага шаҳар суди жаноб Евгений Никулинни АҚШга ёки Россияга экстрадиция қилиш мумкин, деб ажрим чиқарди, - деди суд матбуот котиби Маркета Пучи.

Адвокатлар Никулиннинг АҚШга экстрадиция қилинишига қарши эканликларини билдирдилар. Ҳимоячиларга Никулинни Россияга экстрадиция қилиш тўғрисида судга ариза киритиши учун уч кун муҳлат берилди.

Россия ватандоши Евгений Никулинни АҚШ Америка ширкатлари компьютерларига киберҳужумлар уюштирганликда айбламоқда. Хакернинг экстрадиция қилинишини Чехиядан АҚШ ҳам, Россия ҳам талаб қилган.

Суд қарорига биноан хакерни Россия ёки АҚШга экстрадиция қилиш масаласини Чехия Адлия вазири Роберт Пеликан узил-кесил ҳал қилади.

Евгений Никулин чех полиция ва АҚШ махсус хизматлари ҳамкорлигида ўтган йилнинг октябрида қўлга олинган эди.

XS
SM
MD
LG