Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:58

Афғонистон пойтахти Кобулда рўй берган портлашда камида 80 одам нобуд бўлди, 50га яқин киши яраланди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги Афғонистон ҳукуматига асосланиб хабар берди.

Портлаш Кобулдаги Германия элчихонаси олдида содир этилди. Дастлабки маълумотга кўра, ичига мина ўрнатилган автомобил портлаган.

Ҳозир Кобул маркази ўраб олинди. Полиция ҳодисани ўрганмоқда. Портлаш нима мақсадда уюштирилгани номаълум. Ҳеч бир гуруҳ ҳозирча портлашга масъулиятни зиммасига олмади.

Афғонистонда хавфсизлик вазияти ташвишланарли. Мамлакатда толибон ва "Исломий давлат" каби экстремист гуруҳлар фаол.

Май ойида АҚШ элчихонаси олдида содир этилган терактда тинч аҳоли орасидан 9 одам нобуд бўлган эди.

Ўтган йилнинг июл ойида Кобулда сўнгги 15 йил ичидаги энг мудҳиш теракт содир этилган, оқибатида 80 одам нобуд бўлган, 230 одам яраланган эди.

XS
SM
MD
LG