Линклар

Трамп қатор давлат раҳбарларига қўлига телефон қилишни таклиф этган


АҚШ президенти Доналд Трамп қатор мамлакат етакчиларига ўзининг уяли телефони номерини берган ва гаплари бўлса тўғридан-тўғри қўлига қилишлари мумкинлигини айтган.

Бу эса АҚШ хавфсизлик хизматини ташвишлантирмоқда. Президентининг шахсий телефондаги суҳбатлари бошқа давлат жосуслик хизматлари учун нишонга айланиши мумкин, деган хавотир бор.

The Washington Post нашрига кўра, Трамп ўз телефон рақамини Канада бош вазири Жастин Трюдо, Мексика президенти Энрике Пенья Ньето, Франция президенти Эммануэл Макронга берган.

Трампга тўғридан-тўғри қўнғироқ қилиш имкониятидан эса ҳозирча Канада бош вазири фойдаланган.

Ўтган йилги президентлик сайловида Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон АҚШ Давлат котиби лавозимида ишлаган пайт электрон ёзишмаларни ўз шахсий қутисидан амалга оширгани учун қаттиқ танқидга учраганди.

XS
SM
MD
LG