Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 01:32

Украина Адлия вазирлиги Россиянинг "Газпром" ширкатига тегишли "Газтранзит" корхонаси акцияларини ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди.

Бу монополяга қарши олиб борилаётган иш доирасида амалга ошди.

"Газтранзит"нинг 40 фоизлик акцияси "Газпром"га тегишлидир.

Киев ҳукуматининг ишонишича, 2009-2015 йилларда "Газпром" Украинанинг монополияга қарши қонунларини бир неча марта бузган.

2016 йилнинг январ ойида Украинанинг Монополияга қарши қўмитаси "Газпром"га жарима солган, апрел ойидан эса пеня белгиланган.

2016 йилнинг декабрида Киев суди "Газпром" жарима ва пеняни тўлаши керак деган қарорни чиқарди.

Россия ширкати бу юзадан шикоят киритган эмас.

XS
SM
MD
LG