Линклар

19 декабр 2017, Тошкент вақти: 03:12

БМТнинг қочқинлар қонвенциясини имзоламаган Ўзбекистон сиëсий қочқинлар ҳақида низом чиқарди


Ўзбекистон президенти 29 май куни сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. 5та боб ва 25та моддадан иборат бу ҳужжат шу пайтгача сиëсий қочқинлик масаласи мавҳум қолаëтган Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга сиëсий бошпана бериш тизимини баëн қилади.

Ўзбекистон президент девони тизимида ишлайдиган мулозимга кўра¸ бу низом Ўзбекистон ҳудудида кўп йиллардан бери ҳуқуқий муаллақ холатда яшаëтган шахсларнинг Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига қилган юзлаб мурожатларига жавобан қабул қилинган.

- Мурожаат қилганлар жуда кўп¸ Улардан 273 кишига Ўзбекистон президенти фармони билан февраль ойида ватандошлик берилди. Афғонистон¸ Тожикистон ва Туркманистондан келиб Ўзбекистонда яшаëтган шаҳслардан мингга яқин ариза порталга келиб тушди. Уларнинг ҳаммаси норасмий қочқинлар эди. Вазиятни ўзи бу масалани ечиш учун ҳуқуқий асос зарурлигини тақозо қилди. Қисқа муддатда бу низом ишлаб чиқилди¸ дейди мулозим.

Унга кўра¸ 20-25 йилдан бери Ўзбекистон ҳудудида яшаган кўплаб одамларнинг ҳукуматга қилган саноқсиз мурожаатлари эътиборсиз қолдирилган:

- 29 май кунги низом асосида сиëсий қочқин мақомини олган шахс ва унинг оила аъзолари Ўзбекистон ватандошлари каби ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланади. Фақат сайлаш¸ сайланиш каби сиëсий ҳуқуқлари бўлмайди¸ дейди мулозим.

Эътироз

Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Надежда Отаевага кўра¸ Ўзбекистон янги қонун чиқармасдан БМТ қочқинлар конвенциясини қабул қилиб мавжуд муаммони ечиш мумкин:

- Ўзбекистон БМТ конвенциясини имзоламаган давлат бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари Андижон воқеаларидан кейин БМТ қочқинлар идорасининг Тошкентдаги ваколатхонаси ҳам ёпилган эди. 19 май кунги низом билан танишдим. Жуда умумий гаплар. Ҳусусан сиëсий қочқинликнинг тезгина олиб қўйилиши мумкинлиги мени ҳушëр торттирди. Бу ҳолат коррупцияга сабаб бўлиши мумкин¸дейди Отаева.

Умидвор қочқинлар

1992 йили Тожикистондаги урушдан қочиб келиб Ўзбекистонда яшаëтган журналистнинг айтишича¸ сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низом Ўзбекистонда яшаëтган мингларча қочқинлар орзу қилиб кутган ҳужжат:

-Ҳужжатда ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътиқоди, ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинган кишига жабрланувчи сифатида сиëсий бошпана берилиши айтилган. Шуларни ҳаммаси менга тўғри келади. Тожикистондаги фуқаролар уруши пайтида ўзбек газетасида ишлаганим¸ титул миллат соҳиби бўлмаганим ва диний эътиқодим фарқли бўлгани учун тазйиқ қилиндим. Биз йиллар давомида Ўзбекистон ҳукуматидан ҳуқуқий паноҳ кутиб келдик. Ниҳоят Мирзиëев пайтида бу орзу ушалди дейди суҳбатдош.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG