Линклар

Шошилинч хабар
16 январ 2021, Тошкент вақти: 17:11

Москва суди Навалнийга Медведев ҳақидаги филмни ўчиришни тайинлади


Москванинг Люблино суди россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун Навалнийга нисбатан даъвосини тўлалигича қондирди.

Суд жавобгар томон Усмонов ва бош вазир Дмитрий Медведев ҳақидаги филмни ўчириб ташлаш ва бу юзадан раддия билдириши керак деган ҳумни чиқарди.

"Тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди ва даъвогарнинг шаъни, қадр-қиммати ва обрўсини таҳқирлайди деб топилсин. Жавобгар бу маълумотларни инкор этишга ҳукм қилинсин", — дея ҳукмни эълон қилди судья Марина Васина.

Ўз навбатида Навалний суд қарорига нисбатан норозилик билдиришини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Навалний ўз видеомурожаатида миллиардер Усмоновни Россия бош вазири Медведевга пора беришда, давлат мулкини ўғирлашда, шахтёрларга кам ойлик тўлашда ва Ўзбекистонда "зўрлаб номусга тегиш" жинояти содир этганликда айблаган эди.

XS
SM
MD
LG