Линклар

Туркия АҚШ курд жанггариларига қурол етказиб бераётганига норозилик билдирди


Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли.

Туркия АҚШ томонидан Суриядаги курд жанггариларига қурол етказиб берилаётганига ўз норозлигини билдирди.

31 май куни Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бу борада баёнот берар экан:

- Бундай ҳаракат Суриянинг ҳудудий яҳлитлиги ва бирлиги учун мисли кўрилмаган таҳдиддир, -деб билдирди.

Туркия курд жанггариларини ва Курд ишчи партиясини террорчи ташкилот сифатида эълон қилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, Човушўғли: "Террорчилар АҚШ томонидан берилган қуролни нафақат Туркия, балки бутун инсониятга қарши қўллаши мумкин", деб айтди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги 30 май куни Суриядаги курд жанггариларига транспорт ва қурол етказиб беришни бошлагани тўғрисида баёнот берган.

АҚШ Суриядаги курд жанггариларини “Исломий давлат”га қарши курашдаги ҳамкор сифатида билади. Туркия эса бундай ҳамкорликка қарши чиқиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG