Линклар

Москва 5 молдован ва 2 эстон дипломатга Россияни тарк этиш учун 3 кун муҳлат берди


Россиянинг Кишиневдаги элчихонаси.

Кишинев ва Талиннинг Россия дипломатларини мамалакатдан чиқариш қарорига жавобан Москва чоршанба куни 5 нафар молдован ва 2 нафар эстон дипломатини persona non grata (мамлакат ҳудудида бўлиши исталмаган шахс) деб эълон қилди. Мазкур дипломатлар Россияни уч кун ичида тарк этишлари шарт.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдан чиқарилаётган дипломатларнинг исмлари ва лавозимларини эълон қилмади.

29 май куни Кишинев 5 нафар рус дипломатини мамлакатда исталмаган шахс деб эълон қилди ва уларга Молдовани тарк этиш учун 72 соат вақт берди.

Бадарға қилинаётган дипломатлар номи ҳозирча айтилгани йўқ. Бироқ улар орасида шу йилнинг март ойида Молдова парламенти депутати Юрий Болбочандан махфий маълумотларни олганликда айбланаётган ҳарбий атташе ёрдамчиси Александр Грудин борлиги айтилмоқда.

Молдова махсус хизматлари Болбочанни 17 март куни давлатда ҳиёнатда айблаб қамоққа олган эди.

Эстония ҳукумати эса 26 май куни Россиянинг Нарвадаги консули Дмитрий Казённова ва консул Андрей Сургаевни мамлакатдан бадарға қилган эди.

XS
SM
MD
LG