Линклар

Ўзбекистон виза челковлари индексида 83-ўринни эгаллади. Henley & Partners ширкати томонидан 2017 йил учун эълон қилинган виза чеклови индексида Ўзбекистон бу ўринни Кот-д'Ивуар, Сенегал, Тожикистон ва Того билан бўлишиб турибди.

Индексда минтақа давлатларидан Қозоғистон 67, Қирғизистон 78, Туркманистон 87, Афғонистон 104-ўринни эгаллади.

Биринчи ўрин эса ватандошлари176 давлатга визасиз бориши мумкин бўлган Германияга берилган. Иккинчи ўринда ватандошлари 175 давлатга визасиз бориш имкониятига эга бўлган Швеция, учинчи ўринда эса ватандоршлари 174 давлатга визасиз бора оладиган Дания, Финляндия, Италия, Испания ва АҚШ қайд этилган.

Henley & Partners ширкатининг виза чекловлари индекси – мамлакатларнинг халқаро рейтинги бўлиб, унда фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлиги даражаси ҳисобга олинади. Ширкат дунёнинг 200 дан ортиқ давлати ва ҳудудлари виза қоидаларини таҳлил қилади. Рейтинг ҳаво транспорти Халқаро ассоциацияси билан ҳамкорликда тузилади.

XS
SM
MD
LG