Линклар

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга яна 500 миллион доллар қарз берадиган бўлди


Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши қишлоқларда уй-жой қуриш учун Ўзбекистонга 500 млн. доллар қарз бериш тўғирсида қарор қабул қилди.

Маълумотда айтилишича,қурилишларни молиялаштириш Ўзбекистондаги Ипотека, Миллий ва Қишлоқ қурилиш банклари ҳамда "Қишлоқ қурилиш инвест" давлат инжиниринг компанияси орқали амалга оширилади.

Лойиҳага кўра, 5 йил давомида 9 та вилоят ҳудудидаги қишлоқларда 29 мингта турар - жой бинолари барпо этилади.

Осиё тараққиёт банки 2011 йилнинг август ойида ҳам қишлоқларда уйлар қуриш учун 500 миллион доллар қарз берган эди. Бунинг ортидан 2015 йилгача қишлоқларда 41,5 мингта уй-жой қурилгани расман маълум қилинган.

Тошкент расмийларининг билдиришича, Ўзбекистонда 2009-2016 йиллар давомида қишлоқларда 69 минг 557 ,557 мингта уй қурилган.

XS
SM
MD
LG