Линклар

Франция элчихонаси дипломатнинг ўлими сабабларини очиқлади


Франция байроғи.

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хавфсизлик хизмати бошлиғи Франсис Делег қаттиқ шамол оқибатида парапланни бошқаролмай қолган ва қулаб тушиб ҳалок бўлган.

Бу ҳақда Франция элчихонаси расмийсига таянган ҳолда 1 июнь куни Podrobno.uz нашри хабар берди.

Элчихона расмийси мазкур воқеа ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан текширилаяптими, деган саволга аниқлик киритмаган. Унга кўра, Делег узоқ йиллардан бери параплан спорти билан шуғулланиб келган ва бу соҳада катта тажрибага эга бўлган.

31 май куни Озодлик радиоси Тошкентдаги Франция элчихонаси расмий сайтига таянган ҳолда элчихона хавфсизлик хизмати бошлиғи Франсис Делег 27 май-шанба куни Чимён тоғларида парапланда учаётганда ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG