Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:16

Покистон Афғонистоннинг айбловларини инкор этди


Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Нафис Закария.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Нафис Закария 1 июнь куни Кобулдаги портлаш ортида Покистон қўли борлиги тўғрисидаги айбловларни инкор қилди:

-Биз Афғонистоннинг бу борадаги асоссиз айбловларини инкор қиламиз. Бундай ёндошув тинчлик ўрнатиш ишига ёрдам бермайди. Покистон террор таҳдидидан жабр тортган давлат ва биз терроризмга қарши кураш йўналишида мисли кўрилмаган қурбонларни бердик, - деди Закария.

Аввалроқ Рейтер агентлиги Афғонистон Миллий хавфсизлик дирекцияси бомбани “Толибон” гуруҳи билан боғлиқ Ҳаққоний тармоғи Покистон кўмагида портлатди, деб ҳисоблаши ҳақида хабар тарқатган эди.

31 май куни Кобулнинг чет мамлакатлар элчихоналари жойлашган мавзесида мина ўрнатилган автомашина портлатилиши оқибатида90 киши ҳалок бўлган, 400 киши яраланган. Мазкур ҳужум учун ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олмади.

Афғонистондаги “Толибон” гуруҳи воизи Забиҳуллоҳ Мужоҳид 31 майда рўй берган портлаш учун жавобгарликни қатъий рад этди ҳамда тинч аҳолига талофат етказган ва аниқ мақсад кўзланмаган ҳужумларни толиблар ҳам қоралаётганини хабар қилди.

XS
SM
MD
LG