Линклар

Президент Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тааллуқли фармонни имзолади


Ўзбекистон Президенти 1 июн куни “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вазифалари белгилаб берилган.

Фармондан мақсад, унда ёзилишича, вазирликни фавқулодда вазиятлар таҳдиди ва хавфини олдиндан бартараф этадиган, аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда ўз вақтида ва комплекс ёрдам кўрсатишга қаратилган фаолият олиб борадиган, унинг ҳар бир ходими “Ўз вақтида огоҳлантириш, қутқариш ва ёрдам бериш” шиори остида хизмат қиладиган мобиль, замонавий профессионал хизматга айлантиришдир.

XS
SM
MD
LG