Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:59

Путин: АҚШ сайловларига ҳужумни маҳаллий хакерлар қилган бўлиши мумкин


Россия президенти Владимир Путин АҚШдаги 2016 йилги сайловга ҳужум ортида америкалик хакерлар турган бўлишини айтди.

Бу ҳақда Путин Американинг NBC каналига берган суҳбатда таъкидлади.

"Хакерлар ҳар ерда бўлиши мумкин. Улар Россияда ҳам Осиёда ҳам Америкада ҳам, Лотин Америкасида ҳам бор. Америка Қўшма Штатларида ҳам хакерлар бўлиши мумкин. Улар эса ўта уддабурронлик билан бармоғини бизга қаратмоқда. Сиёсий кураш пайти шундай ахборотни чиқариш уларга керак эди ва улар шундай қилишди, Россияни бўйнига қўйишди", - деди Путин.

Бир кун аввал Путин Россия давлат даражасида хакерлик ҳужумлари билан шуғулланмаслиги, балки унга қарши курашишга ҳаракат қилаётганини айтди.

АҚШ махфий хизматлари Россияни ўтган йилги президентлик сайловлари пайти Демократик партия қўмитаси серверига киберҳужум қилганликда айблаган.

Улар иддаосича, киберҳужумдан мақсад Доналд Трампнинг сайловда ютишига ёрдамлашиш бўлган.

АҚШ собиқ президенти Барак Обама маъмурияти киберҳужумларга Россия президенти Владимир Путин шахсан алоқадор бўлиши мумкинлигини билдирганди.

XS
SM
MD
LG